АҚШ Молия вазирлиги собиқ Иттифоқ республикаларидан бўлган 10 нафар шахсни қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Санкциялар жорий этилганлар орасида Захарий Калашов, Василий Христофоров, Қамчибек Колбаев, Лаша Шушанашвили, Владислав Леонтьев, Юрий Пичугин, Владимир Тюрин, Ғофур Раҳимов, Олимон Тохтахунов ва Рубен Татулян бор. Уларнинг барчаси «йирик трансмиллий жиноий операцияларда иштирок этиш»да гумон қилинмоқда.
Қора рўйхатга киритилганларнинг АҚШдаги молиявий активлари музлатилади, мамлакат фуқароларига эса улар билан бизнес юритиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Гулнора Каримовага қарши санкциялар жорий этганди.
Изоҳ (0)