Инсоният тарихида илк бор очиқ коинотга хавфсизлик мосламасисиз чиқишни амалга оширган астронавт Брюс Маккэндлесс АҚШда 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Брюс Маккэндлесс АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида учувчи сифатида хизмат қилган ва кейинчалик NASA астронавтлари қаторига қўшилган, «Хаббл» коинот телескопи ўрнатилишида иштирок этганди.
1984 йилда амалга оширилган коинотга илк парвози давомида Маккэндлесс NASA томонидан махсус ишлаб чиқилган ва астронавтларга коинотда ҳаракатланиш имконини берадиган MMU қурилмаси ёрдамида очиқ коинотга чиққанди.
Маккендлэсснинг кема билан техник алоқасиз эркин парвози 6 соатга яқин давом этган ва кемадан 90 метрга узоқлашишга муваффақ бўлганди. Кейинчалик NASA қурилмани ўта хавфли ҳисоблаб, ундан фойдаланишни ман этди.
Изоҳ (0)