Каталония женералитети собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ҳудудий парламент сайловлари якуни бўйича автономия фуқароларининг Испания монархияси устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Жумладан, у мамлакат конституциясининг марказий ҳокимиятни тўғридан-тўғри бошқаришни амалга ошириш тўғрисидаги 155-моддасини бекор қилишни талаб қилди.
Испанияда ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилган Пучдемон мазкур баёнотини Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Изоҳ (0)