БМТнинг ҳар қандай қарорига қарамай, АҚШ Қуддусда элчихона очади. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг халқаро ташкилотдаги вакили Никки Хейли Бош Ассамблеядаги мазкур масала бўйича овоз беришдан олдин маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Америка Қуддусда элчихонасини жойлаштиради. Бу Америка халқининг истаги ва у тўғри. БМТдаги овоз бериш бунга умуман таъсир қилмайди», — деди Хейли.
Шу билан бирга, Хейли Бош Ассамблеядаги овоз бериш изсиз кетмаслигини билдирди.
«Мазкур овоз бериш америкаликлар БМТни қандай кўриши ва халқаро ташкилотда бизни ҳурмат қилмаётган давлатларга қандай ёндошишимизга таъсир кўрсатади. Биз бу овоз беришни эслаб қоламиз», — деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош ассамблеяси 21 декабрь, пайшанба куни кўпчилик овоз билан Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олинишига қарши резолюцияни қабул қилди.
Изоҳ (0)