АҚШ қуролли кучлари терроризм таҳдиди буткул йўқотилмагунча Афғонистонда қолади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар вице-президенти Майкл Пенс маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Дональд Трамп президентлигида АҚШ қуролли кучлари мамлакатимизга террорчилик таҳдидини узил-кесил йўқ қилмагунимизча Афғонистонда қолади», — деди Пенс.
Пенс Америка томони «бу курашда охиригача қолишини» билдирди.
Изоҳ (0)