Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси Рустам Комиловни қабул қилди. Президент Илҳом Алиев Ўзбекистон Бокуда бўлиб ўтаётган «2017 йил – ислом ҳамжиҳатлиги йили: динлараро ва маданиятлараро мулоқот» мавзусидаги халқаро анжумандаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг матбуот хизматига таяниб, UzDaily хабар берди.
Давлат маслаҳатчиси Рустам Комилов Озарбайжон раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.
Рустам Комилов Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари бағрикенглик нуқтаи назаридан кўплаб ўхшашликларга эга эканлигини, Ўзбекистоннинг устувор йўналишларидан бири ислом анъаналарини тиклаш, исломий меросни сақлаб қолиш ва уни келажак авлодларга етказиш эканлигини қайд этди.
Илҳом Алиев Ўзбекистон Президентининг табрик сўзлари учун миннатдорчилик билдирди ва ўз саломларини Шавкат Мирзиёевга етказишни сўради.
Изоҳ (0)