• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон банклари фойдаланувчиларни масофадан идентификация қилишни жорий этади

    Ўзбекистон банклари банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш учун фойдаланувчиларни масофадан идентификация қилиш тизимини жорий этади. Бу ҳақда Марказий банк сайтида эълон қилинган банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари ва уларни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги обзорда айтилади, деб ёзади «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Масофадан идентификация қилиш банк хизматларини соддалаштирган ҳолда, банк операцияларини назорат қилиш талабларини таъминлайди. Мижозлар учун эса банк хизматларидан қоғоз ҳужжатларни қайта тақдим этмаган ҳолда фойдаланиш, банкнинг бир филиали мижози бўла туриб, бошқа филиаллари, ва келажакда, бошқа банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини беради», — дейилади ҳужжатда.

    2018 йилда банк мижозлари бўлган жисмоний шахсларни рўйхатга олиш ва уларга хос рақам беришни жорий қилиш орқали Банк депозиторларининг миллий ахборот базасини (БДМАБ) модернизациялаш режалаштирилган.

    Жисмоний шахсларга хос рақам ажратиш «Электрон ҳукумат» тизими учун ҳам долзарб бўлиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини идентификатор сифатида ахборот тизимларига жорий этиш таклиф қилинмоқда.

    Бугунги кунда республика банклари томонидан банк карталари ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш мақсадида 19,3 млн банк карталари муомалага чиқарилган бўлиб, ушбу карталар орқали 2017 йилнинг ўн ойи мобайнида 36,9 трлн сўмга яқин транзакциялар ўтказилди.

    Тижорат банкларининг чакана тўловлар, шу жумладан, банк карталари воситасида амалга оширилган тўловлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблари Марказий банкнинг Клиринг тизими орқали амалга оширилади. Шунингдек, Марказий банкнинг Клиринг тизими, чакана тўлов тизимлари билан биргаликда ишлашидан ташқари, Молия вазирлиги Ғазначилигининг ахборот тизими ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимлари билан интеграция қилинган ҳолда тўловларни ўтказиш имконини беради.

    Банк карталари орқали ўтказилган операцияларнинг асосий қисми савдо тўлов терминаллари, банкоматлар ва инфокиосклар орқали амалга оширилган. Ҳозирги кунда жами ўрнатилган ва аҳолига хизмат кўрсатаётган терминаллар сони 235 минг дан ортиқ бўлиб, инфокиосклар сони эса қарийб 5,5 мингтани ташкил этмоқда.

    мобил телефонлар орқали тўловларни амалга ошириш оммалашиб бормоқда. Бу борада банклар томонидан чиқарилган 3,7 млн. дан ортиқ банк карталарининг эгалари мобил тўлов тизимларидан фойдаланмоқдалар.

    Мобил тўлов тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар асосан мобил операторлар, интернет провайдерлар хизматлари учун (нобанк чакана тўлов тизимлари орқали) тўловларни ўтказиш бўлиб, коммунал тўловлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни Клиринг тизими орқали ўтказиш салмоғи юқори бўлиб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган ўн ойи мобайнида Марказий банкнинг Клиринг тизими орқали хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ҳисобига амалга оширилган тўловлар суммаси 4 трлн. сўмга етиб, транзакциялар сони 31 млн.дан ошди.

    Ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан онлайн-банкинг технологияларини, жумладан, мобил банкинг хизматларини реал вақт режимида кўрсатиш тизимларини янада ривожлантириш, барча банкларнинг карталарини тўлиқ қамраб олиш мақсадида жисмоний шахслар учун мобил тўлов дастурларини яратиш ва жорий қилиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқилди.

    Шу билан бирга, мобил тўлов дастурлари имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Марказий банкнинг Клиринг тўлов тизими асосида банклардаги хисобрақамларни бошқариш, картадан картага, ҳисобрақамдан ҳисобрақамга тўловларни амалга ошириш, онлайн кредитлар бериш (кредитларни сўндириш) ва тўловларни амалга ошириш, онлайн жамғармалар очиш, савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига онлайн тўловларни амалга ошириш имкониятини берувчи механизмлар синовдан ўтказилмоқда. Ушбу мехнизмларнинг ягона платформада жорий қилиниши, банк мижозлари – жисмоний шахсларга банкдаги ўз ҳисобрақамларини ҳар куни 24 cоат (дам олиш ва байрам кунларисиз) тасарруф этиш имкониятини яратади.

    Нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш борасида 2018 йилда банклар томонидан мобил тўлов дастурлари ёрдамида QR code ва NFC каби технологиялар асосида контактсиз тўловларни ўтказиш ва қабул қилиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. Бу имкониятлардан бозорларда, сайёр ярмарка ва, айниқса, транспортда фойдаланилиш аҳоли учун қулай бўлади.

    22.12.2017, 12:16   Изоҳ (0)   8001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида музокаралар олиб бормоқда

    22.12.2017, 11:56

    Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди (видео)

    22.12.2017, 11:37

    Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво сабабли яна ёпилди

    22.12.2017, 11:27

    Шавкат Мирзиёев: Ҳокимларимизда ҳам маданият йўқ. Ким уларга ҳуқуқ берди бировни ҳақорат қилишга?

    22.12.2017, 11:13

    Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси жонли равишда эфирга узатилмоқда (видео)

    22.12.2017, 11:12

    Икки бош от ўғирлаган бекободлик фуқаро 3 йилгача қамалиши мумкин

    22.12.2017, 10:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саккиз нафар футболчи “Барселона”нинг янги сардори бўлишга даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 июл, 19:06

    Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлар пулини “шилган” шахс қўлга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:00

    Дунёни забт этган ифорлар: барча даврларнинг энг яхши 10 та атири

    Аёллар саҳифаси | 25 июл, 18:50

    Қозоғистонда EC-145 ҳарбий вертолёти йўқолиб қолди

    Дунё | 25 июл, 18:35

    Йил бошидан буён дунё бўйлаб 9 млн дан ортиқ электромобиль сотилди

    Дунё | 25 июл, 18:25

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл 4 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 25 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.