22 декабрь куни эрталаб ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли ёпилган Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти одатий тартибда ишлай бошлади, деб хабар берди «Kommersant.uz».
«Тошкент аэропортининг ишини тўхтатган туман тарқалди. Самолётларнинг кириб келиши ва учиб кетиши одатдаги режимда амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Самарқандга йўналтириб юборилган Франкфурт, Бухоро ва Нукус рейслари Тошкент аэропортига учиб келади.
Изоҳ (0)