Самарқанд давлат университети органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти Сергей Аронбаев МДҲга аъзо мамлакатлари зиёлилари XI форуми натижалари бўйича ўтказилган «Дебютлар ҳамдўстлиги» халқаро ёшлар мукофоти лауреати бўлди, деб хабар беради UZ24.
Мукофотни тантанали топшириш маросими 21 декабрь куни Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида бўлиб ўтди.
Ганжа шаҳри 2017 йилда МДҲ мамлакатлари маданий пойтахти деб эълон қилинган эди. «Дебютлар ҳамдўстлиги» мукофоти МДҲ гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши ва МДҲга аъзо давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди томонидан 2008 йилда таъсис этилган.
Мукофот ҳар йили муассислар томонидан аниқланадиган гуманитар соҳа бўйича 35 ёшга тўлмаган ёш мутахассисларга топширилади.
Шу пайтга қадар мазкур мукофот шоир, шифокор, педагог, олим, тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилувчи мутахассис, мураббий, спортчи, туризм соҳаси мутахассисларига топширилган. Жорий йилда мукофот ўқитувчи ва педагогларга берилди.
Изоҳ (0)