Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши фаолияти давр талабига жавоб бермаётгани қайд этилди, деб хабар берди ЎзА.
Ўзингиз ўйланг, ушбу кенгашнинг ишчи органи ҳам, энг кўп текшириш ўтказадиган назорат органи ҳам – солиқ идорасининг ўзи. Текшириш учун ҳам ўзи рухсат берса, ҳам ўзи текширса, буни қандай тушуниш мумкин. Шу муносабат билан текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимига ўтиш ва унинг назоратини Бош прокуратурага юклаш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йил муддатга тўхтацак, нима дейсизлар?Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)