АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга келгуси йили мамлакатга аниқ ташриф буюриши, бироқ қиролича Елизавета II билан учрашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Давлат раҳбарлари Трампнинг февраль ойи охирига мўлжалланган Лондонга ишчи ташрифини муҳокама қилди.
Ташриф давомида Трамп АҚШнинг янги элчихонаси биноси очилишида иштирок этади ва Мэй билан музокаралар ўтказади.
Бироқ қиролича билан учрашишнинг имкони бўлмайди: бунинг учун АҚШ президенти Британияга ишчи эмас, давлат ташрифини амалга ошириши лозим.
Изоҳ (0)