Калифорния полицияси болаларини наркотиклар ёки пул эвазига сотишга уринган жуфтликни қўлга олди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Эр-хотиннинг ноқонуний ҳаракати ҳақида хабар топган полиция 38 ёшли Винсент Колоджеро ва 32 ёшли Сара Нилсон билан алоқага киришди ва уларнинг чиндан ҳам шундай ниятда эканлигини аниқлади.
Суд қарорига мувофиқ жуфтлик ҳибсга олинди. Иккала фарзанд ҳам болалар ва оилалар ишлари бўйича департамент васийлигига олинди.
Изоҳ (0)