Қирғизистоннинг собиқ президенти Курманбек Бакиев ва унинг укаси Жанибек Бакиев Бишкекнинг Октябрь туман суди томонидан сиртдан 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Улар билан бирга яна бир неча собиқ юқори мартабали мансабдорлар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаларини ноқонуний ажратгани учун турли қамоқ муддатлари ва жарималарга тортилди», — дейилади суд девонхонаси хабарида.
Жумладан, мамлакат парламетининг собиқ депутати Карганбек Самаков 10 йил қамоқ жазоси, собиқ бош вазир Игорь Чудинов ва собиқ бош вазир ўринбосари Искандар Айдаралиев ҳар бири 5 миллион сомдан (72 минг доллар атрофида) жаримага тортилди.
Мазкур жиноий иш 2 йил аввал қўзғатилганди. Гап Бишкек яқинидаги 262 гектар ер ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)