19 декабрь куни Японияда қотиллик учун судланган шахсларга нисбатан иккита ўлим жазоси ҳукми ижро этилди, деб ёзади «Вести». Иккала маҳбус ҳам ўлимга маҳкумлар камерасида ўз қисматини йигирма йилдан ортиқ вақт давомида кутган.
Қатл этиш ҳақидаги тегишли фармойишлар адлия вазири Йоко Камикава томонидан имзоланди. Бундан аввалги ўлим жазоси ҳукми Японияда 2017 йил июлида ижро этилган эди.
Қатл этилганлардан бири — 44 ёшли Терухико Секи 1992 йилда ўғрилик чоғида тўрт кишилик оилани ўлдирган. Ўша пайтда Секи 19 ёшда бўлган ва вояга етмаган деб ҳисобланган. Шу туфайли унга нисбатан ўлим жазоси ҳукми Япония жамоатчилиги орасида кучли баҳсларни келтириб чиқарган.
Иккинчиси — Киоши Мацуи бўлиб, у 1994 йилда ўз маъшуқасини ва унинг ота-онасини ўлдирган.
Изоҳ (0)