БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Қрим ва Севастополга Россия юрисдикцияси ўрнатилганини қоралайдиган резолюцияни қабул қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Резолюцияни қўллаб-қувватлаган мамлакатлар Россия ҳукуматининг ушбу хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб атади. Ҳужжатда, шунингдек, ярим оролда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар қораланади. Россия резолюцияда «истилочи давлат» деб аталди. Бош Ассамблея, шунингдек, Киевнинг «Россия томонидан Қримнинг босиб олинишига нуқта қўйиш»га қаратилган интилишларини қўллаб-қувватлади.
Резолюция матнини Украина таклиф қилди. Ҳужжатга яна 30 та мамлакат ҳаммуаллифлик қилди. Резолюцияни ёқлаб жами 70 та давлат овоз берди. 26 мамлакат қарши чиқди, яна 76 мамлакат бетараф қолди.
Изоҳ (0)