Россиянинг «Яблоко» партияси асосчиларидан бири Григорий Явлинский «Дождь» телеканалига берган интервьюсида яқинда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Ведомости».
Унинг асосий мазмунини Явлинский қуйидагича ифодалади: «Украинадаги урушни тугатиш керак». Масалани ким бу тарзда қўйганига сиёсатчи аниқлик киритмади, «биз гаплашиб олдик», — деди холос.
Путиннинг ташаббуси билан уюштирилган учрашувда у Россия Украинадаги низо томонларидан бири эканлигини тан олмаган. «У айтмади, балки мен унга айтдим», — деди сиёсатчи. Унинг талқинига кўра, президент Украинадаги низони «тугатиш кераклиги»га қўшилган, аммо у ерда «уруш» бораётганини барибир эътироф этмаган.
Явлинскийнинг фикрича, Путин Россиядаги вазият «порох солинган бочка»ни эслатишини англамаяпти. Ҳатто англаган тақдирда ҳам, президент чиқараётган хулосаларни Явлинский тўғри деб ҳисобламаган бўларди.
Изоҳ (0)