Владимир Путинни ташаббускор гуруҳнинг 26 декабрь кунги мажлисида Россия президентлигига номзод сифатида илгари суришади. Бу ҳақда Бутунроссия халқ фронти (БХФ) ижроия қўмитаси раҳбари Алексей Анисимов маълум қилди, деб ёзади Meduza.
«ТАСС» маълумотларига кўра, БХФ, «Ягона Россия» партияси ва «Ғалаба кўнгиллилари» ҳаракати вакиллари кирадиган ташаббус гуруҳининг йиғилиши Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида бўлиб ўтади.
Ташаббускор гуруҳни чақириш ишларини Владимир Путин Давлат думасининг маданият қўмитаси раҳбари Станислав Говорухинга топширди.
«Владимир Путиннинг сайлов штаби техник функцияларни бажаради, жамоатчилик кўмаги деб номланувчи штабни эса ташкил қилиш режалаштирилмаяпти», — деди Анисимов.
Эслатиб ўтамиз, Путин 2018 йилги президент сайловида номзод сифатида қатнашишини 6 декабрь куни Нижний Новгородда Горький автомобиль заводининг 85 йиллигига бағишланган митинг-концертда эълон қилган эди.
Изоҳ (0)