Исроиллик дизайнер Inbal Dror Британия шаҳзодаси Гаррининг қаллиғи Меган Маркл учун тикиладиган келин кўйлак эскизларини кўрсатди, деб ёзади TMZ.
Дизайнер қироллик оиласи унга мурожаат қилиб, келин кўйлак буюртирганини айтди. Дрор учта эскизни тақдим этди, улардан биттаси якуний либосни яратиш учун асос бўлади. Ёпишиб турадиган кўйлак албатта узун енгли бўлиши керак — бу қироллик тўйлари учун анъанадир.
TMZ маълумотларига кўра, Меган Марклнинг кўйлаги 500 минг доллардан зиёдга тушади.
Изоҳ (0)