Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси бошлиғи этиб Дилшод Парпиев тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Илгари Дилшод Парпиев мазкур бошқармада бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Олдинроқ хабар қилинганидек, унга қадар бошқармага раҳбарлик қилган Бобур Азизов Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)