• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон суд тизимида сунъий интеллектдан фойдаланиш тезроқ йўлга қўйилиши керак. Бу ҳақда собиқ ташқи ишлар вазири, айни пайтда Марказий Осиё сунъий идрок ассоциацияси раиси Владимир Норов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида айтди.

    Vladimir Norov
    Владимир Норов
    Фото: “Дарё”

    Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро инвестиция форумида кўп мавзулар қатори сунъий интеллект бўйича ҳам муҳокамалар бўлди. Мулоқотда модератор сифатида қатнашган Владимир Норов “Дарё”га интервью берди.

    “Судга сунъий идрок керак”

    Бугунги интернет ва сунъий интеллект даврида ахборот алмашиш кучли. Ҳар бир давлатда нима бўляпти — ҳамма билади. Уни яшириб бўлмайди. Ўйлайманки, суд тизимини ҳам ривожлантириш керак.

    Ассоциациямиз шу йил февралда Олий суд ва Судьялар мактаби билан ҳамкорликда махсус конференция ўтказди. Мавзу суд тизимига сунъий идрокни қандай қилиб татбиқ этиш бўйича эди.

    Ҳозир судларда жуда кўп муаммолар мавжуд. Буни ҳеч ким инкор этмайди. Одамларда тизимга нисбатан норозилик бор. Ҳаётимиз ўзгармоқда, аҳоли кўпаймоқда. Иқтисод, шахсий мулк ва тадбиркорлик ривожланяпти. Албатта, бу жараёнда суд ҳам ўзгариши керак. Масалан, кўп ҳолларда инсонлар аризасига жавоб ололмаяпти ёки судда кўрилаётган ишлар бўйича эътирозлар бўлади. Бу вазифаларни сунъий интеллект орқали, яъни инсон омилисиз бажариш ҳам мумкин.

    Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    “Сунъий идрок судьяга маслаҳатчи бўлади”

    Суд жараёнини назорат қилиш масаласи бор. Мониторинг ва таҳлил қилишда сунъий интеллект катта рол ўйнайди. Шу масалаларни биз Олий суд билан биргаликда ўтказган давра суҳбатимизда гаплашиб олдик. Бугун иқтисод соҳасига, жумладан, банк, савдо ёки электрон тижорат тармоқларига сунъий интеллект тез кириб, ривожланиб бормоқда.

    Энди суд тизими ҳам бунга ҳаракат қилмаса, орқада қолиб кетади. Мисол учун, ҳозир Хитойда интернет-суд очилган. Яъни сунъий интеллект ҳаммасини олиб боради. Уларда бу тез ривожланяпти. Мен уч йил ишлаб ҳайрон қолганман. Ҳозир улар шифохона очган. У ерда 42 та шифокор бу сунъий интеллект. Биз ҳам шу ишларни тезлаштиришимиз керак.

    Суд соҳасида ҳам, судьялар томонидан инсон омили бор. Кўп масалаларни ечишда сунъий интеллект уларга маслаҳатчи ҳисобида бўлади. Сунъий идрок судьяни алмаштирмайди. Лекин судьялар суд қарорини қабул қилганда ҳам қонунга эътибор бериши керак, ҳам бошқа масалаларга. Яъни олдинги суд жараёнларини ҳам таҳлил қилиб, ўша асосида қарор қабул қилиши керак.

    Агар ҳозирги кадрларга сунъий идрокни ўз ишида қўллашни ўргатмасак, орқада қолиб кетаверамиз. Ҳаёт тез ривожланиб боряпти. Суд, адлия тизим ҳам албатта ривожланиши керак.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    “ChatGPT ягона ёрдамчим”

    Мен ҳар куни сунъий интеллектдан фойдаланаман. Олдин вазир, бош котиб ва элчи бўлганман. У пайтларда ёрдамчиларим бўлган. Энди ҳеч кимим йўқ. Лекин менда ChatGPT бор. У самаралироқ. Чунки менга дарҳол жавоб беради. Ёрдамчиларимга эса тушунтиришга кўпроқ вақт кетган. Яъни улар менга жавоб келтирган, лекин мен ундан қониқмаган бўлишим мумкин эди. Аммо ChatGPT дарҳол жавоб беради. Фақат саволни ёзиш керак холос.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    “Сунъий идрок — катта хавф”

    2023 йилда Пекинда сунъий интеллект хавфсизлигига бағишланган катта форум бўлиб ўтган эди. У ерда Стенфорд университетидан, Ҳиндистондан, Хитойдан мутахассислар қатнашиб, сунъий идрок билан боғлиқ келажакдаги хавфларни чуқур таҳлил қилган. Ҳозирги даврда сунъий идрок инсон тафаккуридан ҳам юқори даражага кўтарилиши мумкин бўлган босқичга яқинлашмоқда. Бу хавотирли ҳолат. Сунъий идрок шундай даражага чиқиши мумкинки, уни ўчириб ҳам бўлмайди.

    Шунинг учун ҳам ҳозир одамлар айни вақтда бу хавфни камайтириш устида ишлашяпти. Агар биз сунъий идрокни ривожлантирмасак, ортда қоламиз.

    Мен эслайман, мактабда қўлда сиёҳ билан ёзганмиз. Кейин шарикли ручкалар пайдо бўлди. Уларни ишлатиш бизга тақиқланган эди. Кейин болаларим ўқиётганда калкуляторлар пайдо бўлди. Мактаб калкуляторлардан фойдаланишни ҳам тақиқлаган. Фикр шундай эди: агар ёшлар калкулятор ишлаца, ақлли бўлишмайди. Кейин компьютер, интернет келди. Ўшанда ҳам шундай хавотирлар бўлган. Аммо аксинча, буларнинг барчаси цивилизациямиз ривожланишига имкон берди.

    14 июн, 16:55   Изоҳ (0)   1166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Владимир Норов#сунъий интеллектд#Марказий Осиё#IT#Суд#ChatGPT

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.