Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.
ЎзАнинг ёзишича, мактабгача тарбия таълим тизимининг илк бўғини ҳисобланади. «Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади», — деб ёзади агентлик.
Бироқ, ЎзАнинг қайд этишича, шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди.
Маълумотларга кўра, охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. «Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос», — дея қўшимча қилади агентлик.
Изоҳ (0)