Тошкент шаҳрида халқаро сув ҳуқуқининг асосий тамойиллари ва трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича семинар ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га тадбир ташкилотчилари маълум қилди.
Икки кунлик семинарда халқаро сув ҳуқуқи масалалари бўйича таниқли эксперт, Данди университети (Буюк Британия) профессори Сергей Виноградов асосий маърузачи сифатида иштирок этмоқда.
Семинар давомида глобал сув конвенциялари ва уларнинг Орол денгизи ҳавзасида қўлланиши, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш борасидаги мажбуриятлар ва маълумот алмашиш механизмлари, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)