Бухоро шаҳридаги Аҳмад Дониш маҳалласида янги бунёд этилган иккита уч қаватдан иборат 36 та хонадоннинг калитлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Рустам Халилов, Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўктам Барноев янги турар жой хонадонларига сазовор бўлган ҳарбий хизматчиларни яқинлашиб келаётган Янги йил ва Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклади.
Тадбирда вилоят маданият уйи хонандалари иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Изоҳ (0)