Самарқанд шаҳрининг халқ тилида «За линия» деб аталувчи Ипак йўли, Майсазор, Матонат, Меҳнат, Темирйўлчилар маҳаллалари жойлашган ҳудуд мутасаддилар эътиборидан анча четда қолган. Агар шундай бўлмаганида ҳудуднинг асосий қатнов кўчалари бўлган Широқ ва Гўрўғли кўчалари бугунги ҳолатга келиб қолмас эди, деб хабар берди ЎзА.
Аслида, икки қатновли ушбу кўчалар жамоат транспорти ва енгил автомашиналар ҳаракатланишига анча ноқулайлик туғдириши табиий. Уларнинг бугунги таъмирталаб ҳолати, аксарият жойларда пиёдалар йўлаги йўқлиги ҳайдовчиларда ҳам, пиёдаларда ҳам бирдай ташвиш уйғотмоқда.
Шунингдек, ҳудудда чиқинди кўплиги, ободонлаштириш ишлари деярли амалга оширилмагани мазкур ҳудудга масъуллар, мутасаддилар анчадан буён келмаганлигидан далолат бўлса керак.
Изоҳ (0)