Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Октябрь саройининг штурм қилиниши тинч намойишни обрўсизлантиришга қаратилган провокация бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Октябрь саройи олдидаги ҳодисалар — пухта режалаштирилган провокация. Унинг мақсади тинч намойишни обрўсизлантириш бўлган. Бинони қўлга олишга чақириқлар ниқоб кийган номаълум шахслар томонидан янгради», — деди Саакашвили.
17 декабрь куни импичмент учун марш ва Киев марказидаги чиқишдан сўнг Саакашвили Октябрь саройида норозилик акциясини «мувофиқлаштирувчи штаб» жойлаштирилишини маълум қилди, бироқ Миллий гвардия сиёсатчи ва унинг тарафдорларини бинога қўймади.
Кейинчалик митинг иштирокчилари саройни штурм билан эгаллашга уринди, юзага келган тўқнашувларда 60 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жабрланди.
Изоҳ (0)