АҚШнинг Атланта шаҳридаги Хартсфилд-Жексон халқаро аэропортида электр қуввати қайта тикланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Касим Риднинг сўзларига асосланиб, «Ведомости» нашри хабар бермоқда.
Аэропорт Georgia Power ерости иншоотидаги ёнғин оқибатида салкам саккиз соат электр таъминотисиз қолди. Ёнғин туфайли аэропортдаги икки подстанция, шунингдек унинг электр таъминоти захираси зарар кўрди.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)