Британиянинг Talksport нашри суперкомпьютер ёрдамида Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олувчи жамоаларни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрди.
Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи якунига етгач, 11 декабрь куни 1/8 финал беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди. Суперкомпьютер жуфтликларда ким устунлик қилишини тахминлади.
Чемпионлар Лигасининг қуръаси «Реал»ни «ПСЖ», «Барселона»ни «Челси» билан тўқнаштирди
Унинг фикрига кўра, Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби амалдаги финалчи «Ювентус» довонидан ўта олади. Бунда сафарда урилган гол «шпорлар»га омад келтиради.«Манчестер Сити» Швейцария клуби довонидан осонлик билан ўтиши мумкинлигини суперкомпьютер ҳам тушуниб тургандек.
Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» футболчилари «Порту»ни ҳар икки ўйинда ҳам енгиши мумкин.
«Юнайтед» эса Андалусиядан зафар қучиб қайтади, ўз майдонида «Севилья»ни енга олмайди, деб ҳисобламоқда суперкомютер.
Мусобақанинг энг жиддий қарама-қаршилигида «ПСЖ» Мадриднинг «Реал» клуби довонидан ўта олмаслиги керак. «Сантьяго Бернабеу»да зафар қучадиган «қироллик клуби», сафарда дуранг ўйнаса керак, дейилмоқда.
«Шахтёр» Италия А сериясида ёмон ўйнамаётган, гуруҳ босқичида «Челси» ва «Атлетико»ни қолдириб кетган «Рома»дан ҳар икки ўйинда ҳам устун бўлиш қудратига эгамикин?
«Челси» пенальтилар сериясида «Барселона»дан енгилиши тахмин қилинган. «Бавария» эса Туркия чемпионини бир марта йирик ҳисобда таслим қилиши мумкин.
Изоҳ (0)