Украиналик мухолиф сиёсатчи, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили «Рустави 2» телекомпанияси эфирида қай тарзда ҳибсга олингани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, 5 декабрь куни эрталаб уни қўлга олгани келишганида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари 45 дақиқа давомида у турган квартиранинг эшигини бузишга уринган.
Саакашвилига кўра, уяли алоқа ва бошқа сигналлар махсус аппаратлар ёрдамида ўчирилган, шу боис у квартирадан уй томига чиқиб олган. У томда турганида сигнал чиқишига умид қилган, бу билан жамоасига қўнғироқ қилиб, воқеадан бохабар қилишни ўйлаган.
Бундан ташқари, Саакашвили томга чиқиш йўли билан икки соатча вақт ютганини айтди.
«Одамлар уйғонди, маълумотга эга бўлди, ҳовлида тарафдорларим ҳамда етакчи телекомпаниялар журналистлари тўпланди», — деди у.
Изоҳ (0)