Америкалик профессор, мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Роберт Фарли The National Interest нашри саҳифаларида 2018 йилда учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин бўлган беш минтақани санаб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фарлининг рўйхатидаги биринчи мамлакат Шимолий Корея бўлди.
«Шимолий Кореянинг баллистик ракеталар ишлаб чиқишдаги муваффақиятлари ва Трамп маъмуриятининг дипломатия борасидаги тажрибасизлиги ўта хавфли вазиятни юзага келтирди», — таъкидлади профессор.
Йирик можаро келиб чиқиши мумкин бўлган иккинчи минтақа сифатида Тайвань кўрсатиб ўтилган. Яқинда Хитой дипломати Ли Кексин оролга АҚШ ҳарбий кемалари келиб тўхтаган куни Пекин ҳарбий куч билан «Тайванни бирлаштириши»ни маълум қилди.
Шундан сўнг рўйхатдан Украина ва НАТОнинг жанубий қаноти, жумладан, Туркия ўрин олди.
«Фарли бешлиги»ни Форс кўрфази якунлаб берди. Профессор Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги ихтилофга эътибор қаратиш лозимлигини билдирди.
Изоҳ (0)