Бухоро шаҳридаги хонадонлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, фуқаро М.С.нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 75 квадрат метр майдонида том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
«Ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси М.С. ва унинг турмуш ўртоғи С.С.ларнинг тутундан димиққан ҳолдаги жасадлари топилган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ҳодиса 7—13 декабрь кунлари оралиғида юз берган, бироқ ИИВ ахборотида ҳодисанинг аниқ санаси кўрсатилмаган.
Изоҳ (0)