Халқаро космик станцияга учадиган янги экспедициянинг асосий ва ўринбосар таркиби Бойқўнғир космодромига етиб келди. «Союз МС-07» кемасининг парвози 17 декабрга режалаштирилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Асосий экипаж таркиби командир Антон Шкаплеров, NASA астронавти Скотт Тингл ва JAXA астронавти Норшиге Канаидан иборат. Ўринбосар таркибга эса «Роскосмос» космонавти Сергей Прокопьев, ESA астронавти Александр Герст ва NASA астронавти Жанетт Эппс кирган.
Парвоздан олдинги тайёргарликнинг сўнгги босқичида космонавтлар ва астронавтлар космик кемадаги машғулотларни ўтайди ва сўнгги текширувларни ўтказади.
Изоҳ (0)