• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни соддалаштирилди. 8 августда қабул қилинган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, саноат мулки объекти рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилиши белгиланди. Илгари Саноат мулки объектига патент бериш объект рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун ўтганидан кейин амалга оширилиши белгиланган эди.

    Шунингдек, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши белгиланди.

    Жумладан, Жиноят кодексининг 149-моддаси эндиликда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш деб номланади (илгари муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш деб номланган). Унга кўра, асарга, ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, селексия ютуғига ва интеграл микросхема топологиясига нисбатан муаллифликни ўзгартириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, ушбу интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман эълон қилингунга қадар муаллиф розилигисиз ошкор этиш БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (20,6 миллион сўмдан 30,9 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

    Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

    Қонун 9 августдан кучга кирган. Жиноят кодексидаги юқоридаги ўзгариш эса қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач амалга киритилади. Ҳозирги тартибга кўра, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузганлик учун жарима БҲМнинг 25 бараваридан бошланади. 

    12 август, 10:02   Изоҳ (0)   574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.