Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирликлари 8 август куни имзоланган тинчлик декларация матнини эълон қилди.

Эндиликда ҳужжатни икки давлат етакчиси Илҳом Алиев ва Никол Пашинян ратификация қилиши лозим. Иккала сиёсатчи ҳам Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашувда декларацияни имзолаган. Ўшанда улар шартномани ратификация қилиш ниятини билдирганди
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги келишувга нималар киритилди?
Ҳужжат 17 бобдан иборат. Унда томонлар тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатишга келишгани, собиқ Озарбайжон ССР ва Арманистон ССР ўртасидаги чегараларни тан олиши, бир-бирининг суверенитетини ҳурмат қилиши ҳамда бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволарга эга эмаслиги қайд этилган.
Боку ва Ереван, шунингдек, дипломатик муносабатлар ўрнатиш ниятида (муддатлар кўрсатилмаган). Томонлар чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ва келишув тузиш мажбуриятини олмоқда. Иккала давлат ҳам умумий чегара бўйлаб учинчи томон кучларини жойлаштирмасликка келишган.
Ҳужжат озарбайжон, арман ва инглиз тилларида тузилган, бироқ талқин қилишда инглиз тилидаги матн устунликка эга. Келишувда ички давлат тартиб-қоидалари якунланганини тасдиқловчи ҳужжатлар алмашилгандан сўнг кучга киради. Шундан кейин БМТда рўйхатдан ўтказилади.
Оқ уйда имзоланган декларация
Алиев ва Пашинян 8 август куни Трамп билан учрашувда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинч муносабатлар тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Масалан, унда “ўтмишдаги можаролар билан боғлиқ бўлмаган ёрқин келажакка йўл очиш” зарурлиги таъкидланган.
Шунингдек, Арманистон ўз ҳудудида “Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп йўли” номли транзит йўлини ташкил этишда АҚШ ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиши келишиб олинди. Арманистон мазкур йўлакни (Зангезур йўлаги ҳақида кетмоқда) бошқариш ҳуқуқини 99 йил муддатга АҚШга топширади.
Изоҳ (0)