NASA Юпитер шимолий ярим шаридаги булутлар фотосини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кадр Juno коинот кемаси томонидан булутларнинг юқори қатламидан 18906 километр узоқликда олинган. Таққослаш учун, Нью-Йорк ва Австралияни тахминан шунча масофа ажратиб туради.
Тасвирни тўлиқ ўрганиш учун тадқиқотчилар уни кўк фильтр орқали ўтказди. Ўлчам бир пикселга 12 километрни ташкил этди.
Изоҳ (0)