Россия Мудофаа вазирлиги делегацияси қўшма ҳарбий комиссиянинг биринчи йиғилишида қатнашиш мақсадида Шимолий Кореяга келди. Бу ҳақда Россиянинг КХДРдаги элчихонаси хабар берди.
«Аввалдан келишилган келишувга мувофиқ, Пхеньянда қўшма ҳарбий комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Унда Хавфли ҳарбий фаолият олдини олиш бўйича Ҳукуматлараро келишувнинг бажарилиши кўриб чиқилади», — дейилади элчихона ахборотида.
«Газета.ru»нинг қайд этишича, Россия Мудофаа вазирлиги делегацияси 16 декабрга қадар Пхеньянда бўлади.
Изоҳ (0)