Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги полиция академиясига худкуш террорчининг ҳужум қилиши оқибатида энг камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, худкуш террорчи полиция академиясига кириб, портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.
Ҳозирга қадар мамлакат ҳудудидаги ҳеч бир террорчилик гуруҳи бўлиб ўтган ҳодиса жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)