АҚШнинг Флорида штатида юк машинаси ва мактаб автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 22 киши шифохонага жойлаштирилган.
Бахтсиз ҳодиса 13 декабрь, чоршанба куни Хайлендс округида юз берди. Автобус болаларни олиш учун тўхтаганида орқадан келаётган юк машинаси унга келиб урилди.
Икки нафар мактаб ўқувчиси оғир жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган. Бошқа жабрланувчиларга шифокор кўригидан сўнг уйга рухсат берилган.
Изоҳ (0)