Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида Россия етакчиси сайловолди кампанияси чоғида номзодлар мунозараларида қатнашмаслиги сабаблари ҳақида гапирди. Видео «Россия 24»нинг YouTube-каналига жойланди.
Песковнинг таъкидлашича, бу Путин амалдаги давлат раҳбари эканлиги билан боғлиқдир. «Унинг ҳолатида унинг номзодлиги бошқа қонунлар бўйича ўтади. Аммо бу бошқалар учун ҳам тенг бўлган қонунлардир. Бироқ мана шу амалдаги президентлик тамғаси, албатта, вазиятни бутунлай ўзгартиради, дейишимиз мумкин», — деди Песков ва бундай мунозаралар «ўз моҳияти бўйича анча маънисиз» эканлигини қўшиб қўйди.
Шунингдек, Россия етакчиси матбуот котиби сайловда қатнашиш нияти ҳақида эълон қилган ва 14 декабрь кунги Путин матбуот анжумани учун аккредитациядан ўтган телебошловчи Ксения Собчак ушбу тадбирдан мамлакат президенти билан мунозаралар майдони сифатида фойдаланмаслигига умид билдирди.
Изоҳ (0)