Америкалик йигит Катта Каньондаги шаршарадан сакради, буни у шу жойда бир йил аввал ҳалок бўлган дўстининг хотирасига ҳурмат келтириш учун амалга оширди, деб ёзади Daily Mail.
Йигит Катта Каньондаги Хавасу шаршарасига чиқиб олди, бунинг учун у ўнқир-чўнқир жойлар бўйлаб 16 км йўлни босиб ўтди. У ўзи билан бирга келган дўстларига қўл силкитди, марҳум дўстининг исмини ҳайқириб такрорлади, шундан сўнг 30 метр баландликдан сакради.
Сакраш чоғида йигит ҳавода икки марта ўмбалоқ ошди, шундан сўнг сувга шўнғиди. Шўнғиб чиқиб, хурсандчилик билан бақирди, унинг трюкини кузатиб турган дўстлари уни қичқириқлар ва қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)