Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда Telegram-каналлардаги мақолалар таҳлил қилиниши ва барча зарур ахборот давлат раҳбари Владимир Путинга тақдим этилишини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз Telegram-каналларни юритмаймиз, биз уларни ўқиймиз. Уларни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз ва, шубҳасиз, бу таҳлилни президентга тақдим этамиз. Биз Telegram-каналларнинг алоҳида дайжестларини тузамиз», — деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, бу янгича одатдир.
«Бизда бу оммавий ахборот воситалари борасида олға қараб ривожланишми ёки регрессив (орқа қайтадиган) ривожланишми? — деган мавзуда баҳслар олиб борилмоқда», — дея қўшиб қўйди Песков.
Изоҳ (0)