Мексиканинг Тикул шаҳрида ўтказилаётган родеода жазавага тушган ҳўкиз томоша иштирокчиларидан бирини шохлади, кейинроқ эса йиқилган отга жароҳат етказди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳўкиз кўп сонли томошабинларнинг кўз ўнгида чавандозлардан бирини шохлай бошлади ва уни улоқтириб юборди. Бу ҳолат яна бир чавандоз ўтирган отнинг йиқилишига сабаб бўлди. Чавандоз қочишга улгурди, от эса ҳўкизнинг зарбаларига дучор бўлди.
Изоҳ (0)