«Японияда йил автомобили» (Japan Car of The Year) танлови ташкилотчилари 2017 йилги ғолибни эълон қилди, деб ёзади «Мотор». Уч йил ичида илк маротаба биринчи ўринни Европа модели — янги авлод Volvo XC60 кроссовери эгаллади.
Йўлтанламас 5-серияли BMW ва Toyota Camry’ни ортда қолдирди, улар тегишли равишда иккинчи ва учинчи ўринларни банд этди. Танлов ғолибини 60 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлаб олди.
2017—2018 йилларда Япониядаги энг яхши автомобиллар ўнлиги қуйидагича:
Номи | Баллар |
Volvo XC60 | 294 |
BMW 5 Series | 242 |
Toyota Camry | 232 |
Suzuki Swift | 210 |
Honda N-BOX | 189 |
Lexus LC | 115 |
Alfa Romeo Giulia | 89 |
Mazda CХ-5 | 83 |
Citroen C3 | 35 |
Volkswagen Tiguan | 11 |
Изоҳ (0)