Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 29 ноябрь куни соат 12:00 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган Чилонзор буюм бозори қаршисида номаълум хайдовчи Nexia’да пиёдани уриб юборган.
Ҳайдовчи, пиёдага тиббий ёрдам кўрсатмасдан ва ички ишлар органларига хабар бермасдан, ЙТҲ жойидан кетиб қолган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда — 1971 йилда туғилган эркак «чап елка соҳаси ёпиқ синиши» ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ушбу ЙТҲни содир этган ҳайдовчи — 1983 йилда туғилган эркак киши экани 8 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан аниқланган.
Шаҳар ИИББ ахборотида гумон остидаги ҳайдовчи қўлга олинган-олинмагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)