Қирғизистон президенти Сўранбай Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкентдаги Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
ЎзАнинг хабар беришича, Жээнбеков Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйган.
«Буюк давлат арбобининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди», — деб ёзади ЎзА.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сўранбай Жээнбеков 13 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга келди.
Олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)