Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Муроджон Азимов бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди, деб хабар берди «Kommersant.uz».
Ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Федерал қидирув бюроси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, музокаралар чоғида ушбу ҳужжат икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш ва жиноятчиликка қарши курашишда, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишда ҳамкорликни кучайтиришга қаратилганлиги таъкидланди.
Меморандумда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба ва ахборот, илғор тергов усуллари ҳамда ушбу соҳада тадқиқотларни олиб боришда назарий ва амалий кўникмаларнинг замонавий механизмларини алмашиш кўзда тутилган.
Бош прокуратура ва ФҚБ ўзаро манфаатли муҳим хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Изоҳ (0)