Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон бош консуллигини очиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Мазкур муассаса консуллик округи доирасига Россиянинг Жанубий ва Шимоли-Кавказ федерал округи субъектлари киради.
Россия ҳукуматига кўра, мамлакатда бундай муассасалар тармоғи кенгайиши Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, меҳнат муҳожирларига консуллик хизмати кўрсатиш сифати ва тезкорлиги ошишига кўмак беради. Шунингдек, Россия минтақалари билан ҳамкорликка фаоллашишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)