Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — 25 йил» номли почта маркаси муомалага киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» АЖ хабар бермоқда.
Марка почта блоки кўринишида чоп этилган. Унда Ўзбекистон Конституцияси китобининг очиқ ҳолати тасвирланган бўлиб, блокнинг юқори қисмида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси—25 йил» ва «1992 — 2017» ёзувлари жойлаштирилган.
Бир неча рангда ишланган марка 5 минг нусхада чоп этилди. Унинг номинали 4000 сўм этиб белгиланди.
Изоҳ (0)