Ҳиндистоннинг соҳилбўйи ҳудудларида авж олган «Окхи» тропик циклони туфайли 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 150 киши жароҳат олди.
«Окхи» циклони Ҳиндистоннинг жануби-ғарбида декабрнинг биринчи ҳафтасида бошланган эди. Шу давр ичида Тамилнад штатининг Каньякумари бурнида юзлаб балиқчилар бедарак йўқолди. Шу пайтгача қадар уларнинг кўпчилигини, яъни 2500 га яқин одамни қутқаришга эришилди.
Тамилнад штатининг ўзига етказилган зарар 1,7 миллиард рупияни (27 миллион доллар атрофида) ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)