Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили суд унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақлашни қўлласа, очликни давом эттиришини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Агар мени қамоққа қайтаришса, очликни давом эттираман», — деди Саакашвили журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саакашвили Киевнинг Печерский тумани судига олиб борилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)