Полиция Манхэттенда портлаш уюштиргани тахмин қилинган гумонланувчининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Fox News телеканалига кўра, гумонланувчи Бруклинлик 37 ёшли эркак, АҚШда камида 7 йилдан бери яшайди. New York Post нашри унинг Бангладешда туғилиб-ўсганини билдирди.
Портлаш 11 декабрь, душанба куни Манхэттеннинг шарқий қисмидаги 42-кўча ва 8-авеню кесишмасида, йирик автобус терминали ёнида рўй берди. 4 киши, жумладан, гумонланувчининг ўзи жабрланди. Жароҳатлар ҳаёт учун хавфли эмас.
АҚШ президенти Дональд Трамп юз берган ҳодиса ҳақида хабардор қилинди. Текширув билан полиция ва ФҚБ шуғулланмоқда. Эркак бир ўзи ҳаракат қилгани ёки шериклари бўлгани аниқланмоқда.
Изоҳ (0)